Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳаролд Кальдерон жанг вақти, трансляция, статистика ва қизиқарли маълумотлар шу ерда...

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов муҳим жанг арафасида турибди. Мазкур баҳсда у ҳали мағлуб бўлмаган боксчи Ҳаролд Кальдеронга қарши рингга кўтарилади. Жангга оид қизиқарли маълумотлар ва фактлар билан танишинг:
 
Манзил ва вақт: бокс оқшоми Тошкент вақти билан 18 июнь (якшанба) тонгида, АҚШнинг Луизиана штатида жойлашган "Smoothie King Center" аренасида бўлиб ўтади.
 
IMG_1126
 
Ташкилотчи: Мatchroom Boxing промоутерлик компанияси ва DAZN стриминг платформаси.
 
Вазн тоифаси ва статус: 12 раунд этиб белгиланган жанг ярим ўрта вазнда (66,6 кг) бўлиб ўтади ва ушбу вазнда жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор (саралаш) мақомида бўлади.
 
Статистика: 29 ёшли Шаҳрам Ғиёсов (Бухоро, Ўзбекистон) фаолияти давомида 13 та жанг ўтказган (жами 58 раунд) ва барчасида ғалаба қозонган. 9 та баҳсда рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган (нокаут кўрсаткичи 69,2 фоиз). 35 ёшли Ҳаролд Кальдерон (Маями, АҚШ) бу борада 27 маротаба рингга кўтарилган (жами 115 раунд) ва барчасида зафар қучган. Нокаутлар сони 18 тани ташкил этади (66,6 фоиз) 
 
photo_2023-06-17_11-03-54
 
Кард: ушбу кечанинг асосий кардидан 3 та жанг ўрин олган.
 
Асосий жанг: Режис Прогрейс (28-1, 24КО) - Даниелитто Зорилла (17-1, 13КО) - супер енгил вазнда WBC жаҳон чемпионлик камари учун
 
Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9КО) - Ҳаролд Кальдерон (27-0, 18КО) - ярим ўрта вазнда WBА элиминатор жанги
 
Рамла Али (8-0, 2КО) - Жулиса Александра Гузман (12-2-2, 6КО) - аёллар биринчи ярим енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун
 
prograis-zorrilla-0
 
Бошланиш вақти ва трансляция: оқшомнинг асосий карди 18 июнь тонги 5:00 да бошланади. Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги баҳс 5:30 атрофига тўғри келади. Бокс кечасини Ўзбекистон ҳудудида Зўр ТВ канали орқали томоша қилишингиз мумкин. 
 
Бошқа маълумотлар: Ғиёсов ва Кальдерон фаолияти давомида илк бор 12 раундлик жанг ўтказади. Шаҳрам Ғиёсов ушбу баҳс учун Жоэл Диаз эмас, Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машянов қўл остида тайёргарлик олиб борди.
 
Жалол Ахмедов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!