Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум!

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (66, 6 кг) тоифасида фаолият юритаётган ҳамюртимиз шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Унга кўра юртдошимиз 31 июль куни АҚШнинг Санта Моника шаҳрида ташкил этилувчи жанг кечасида рингга кўтарилади. Унинг бу сафарги рақиби мексикалик Мигел Парра бўлади. Шунингдек, ушбу кечада Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорднинг очиқ машғулотлари ҳам ўрин олган. 
Маълумот учун, Парранинг рекорди (22-4-1,14 КО) бўлса, Шаҳрамнинг рекорди (15-0,9 КО) кўриниш олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!