Шаҳзод Юлдашев хитойлик "қора йўлбарс"га қарши жанг қилади!
26 октябрь куни Хитойнинг Лулианг шаҳрида ММА кечаси бўлиб ўтади. Яъни, "JCK King 006" турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида Nursulton team клуби вакили "Шох борьба" номи билан машҳур Шаҳзод Юлдашев ҳам октагонга кўтарилади. У мезбонлар вакили "Қора йўлбарс" тахаллуси билан танилган Ванг Шаоксианг билан жанг қилади. Мазкур қарама-қаршилик ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Хитойлик жангчининг рекорди 10-4 бўлса, Юлдашевнинг кўрсаткичи 9-2 кўриниш олган.
Фикрлар