Шаҳзода Уильям Англия футболчиларини қўллаб-қўвватлади
Шаҳзода Уильям "Евро-2024" гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Дания билан ўйиндан сўнг (1:1) англиялик футболчиларни қўллаб-қувватлади ва уларнинг кийиниш хонасига кириб, бундай натижадан хафа эмаслигини айтди. Бу ҳақида "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.
"У кайфиятимизни туширмаслигимиз кераклигини айтди.", - деди "Уч шерлар" ярим ҳимоячиси Адам Уортон Британия нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Англия терма жамоаси тўрт очко жамғариб, ҳозирда "C" квартетида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 3-турда Англия терма жамоаси Словения билан ўйнайди.
Фикрлар