“Шапекоэнсе” дарвозабони Бразилиянинг энг яхши футболчиси деб топилди

BEPUL PROPAN

“Шапекоэнсе” клуби дарвозабони Данило мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Бразилиянинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Сўровномада иштирок этганларнинг деярли ярми (48 %) Данилуни қўллаб-қувватлаган. Аммо 31 ёшли футболчига ушбу мукофотни қабул қилиб олиш насиб қилмади. Сабаби у Колумбияда юз берган авиҳалокат сабабли 18 жамоадоши билан ҳалок бўлган эди. Мукофотн унинг онаси ва опасига топширилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию