Шароф Муҳитдинов: Гол урсам, фақат чиройли гол ураман!
Coca-Cola Суперлиганинг 24-турида “Насаф” Қаршида “Пахтакор” дарвозасига жавобсиз учта гол урди ва иккинчи ўрин учун курашдаги имкониятини давом эттирмоқда.
Ушбу баҳсда Шароф Муҳитдиновнинг ажойиб голи орқали ҳисоб очилди ва бу мезбонларнинг руҳиятини янада кўтариб юборди. Баҳс якунига етганидан кейин Муҳитдинов sports.uz учун ўз таассуротларини қуйидагича билдирди:
- Биз учун бу ўйин муҳим эди. Биласиз, ўтган учрашувда Жиззахда кутилмаган мағлубиятга учрагандик, шу боисдан ушбу беллашув жамоамиз учун ниҳоятда аҳамиятли эди.
Балки “Пахтакор”да чемпион бўлганидан кейин бироз бўшашиш бўлгандир. Лекин таркибида уч нафар асосий футболчи майдонга тушмади. Аммо биз фақат ғалаба учун ўйнадик.
Киритган голим? Мен гол урсамЮ фақат чиройли гол ураман (кулади).
2-ўрин учун кураш? Барчаси кейинги турда ҳал бўлади, деб ўйлайман. Биз эртадан “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бизнинг асосий мақсадимиз кумуш медалларга эга чиқиб, Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишдир, - деди Муҳитдинов.
Фикрлар