Шацких: Чемпионлик масаласи сўнгги турларгача давом этса керак
Суперлига 23-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. Биринчи бўлимда этарлича вазиятлар яратдик. Рақиб жамоа яхши химояланди. Улар бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билинди. Биз рақибга ўз жарима майдонимизда вазиятлар яратишга йўл қўймадик. Охирги дақиқада қилган ҳужумларимиз самара бериб, уч очкони қўлга киритдик.
Йўқ, ҳали чемпионлик масаласи ҳал қилинмади. Бу сўнгги турларгача давом этса керак”, – деди Шацких.
Фикрлар
Ким кайтаради Бухорони Бир очкосини.
Эссиз шунча мехнат.
Чемпион булиб ОЧЛДА нимани коил килдинг БОМЖ