Шавкат Раҳмонов UFC рейтингидан чиқарилди
Сиднейда ўтказилган "UFC 325" турниридан сўнг, промоуешен рейтинги янгиланди.
Унга кўра, ярим ўрта вазн тоифасидаги (77 кг) қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов промоушен рейтингидан чиқариб ташланди.
Чемпион – Ислам Махачев (Россия).
1. Жек Делла Маддалена (Австралия).
2. Иан Гарри (Ирландия).
3. Майкл Моралес (Эквадор).
4. Белал Мухаммад (США).
5. Карлос Пратес (Бразилия).
6. Шон Брэди (США).
7. Камару Усман (Нигерия).
8. Леон Эдвардс (Великобритания).
9. Хоакин Бакли (США).
10. Гилберт Бёрнс (Бразилия).
Маълумот учун, Раҳмонов 2024 йил декабридан бери жангларда қатнашмади. Бунга Қозоғистон вакилининг тиззасидан иккинчи марта операция қилингани асосий сабаб бўлмоқда.
Фикрлар