Шавкат Раҳмонов: "Усман, жойлашувингни менга маълум қил!"
Шавкат Раҳмонов: "Усман, жойлашувингни менга маълум қил!"
Ярим ўрта вазнда ҳалигача мағлубият аламини таътиб кўрмаган қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов (17-0) 16-сентябрьдаги UFC Noche: Grasso vs. Shevchenko 2 турнирида америкалик Келвин Гастелумга қарши жанги рақибининг жароҳати сабабли бекор бўлганидан ҳабарингиз бор. Эндиликда, Шавкатданинг бор диққат эътибори вазннинг собиқ чемпиони нигериялик Камару Усманга қаратилган:
"Усман билан жанг менга ёқади. Лекин, Камару мен билан жанг қилмаслигини ва фақатгина камар жангида иштирок этишни хоҳлашини билдирди. Йигитча, қўйсангчи, менга манзилингни бер. Мен ҳам жангга тайёрман. Қачонлардир мен тайёрланган залга у келганида, мени эҳтимолий рақиб сифатида биларди. Усманни келажакда у билан йўлларим кесишишни сезувчи инстинкти кучли бўлса керак. Шу сабабдан, у мен билан кўп спарринг тушмаган. Бир нечта кураш баҳсини ўтказганмиз, фақат шу. Камару фақатгина чеккада туриб менинг спаррингларимни кузатар эди. Ўйлашимча, ушбу жангдан барибирам қочиб-қутулиб бўлмайди. Шу сабабли, кел оғайни бу жангни амалга оширайлик!"
28 ёшли Раҳмонов фаолиятидаги барча 17 жангда ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонган (8 нокаут ва 9 сабмишен). Камару Усман эса айни дамда вазн рейтингининг 1-поғонасида бормоқда. У сўнгги икки жангини британиялик Леон Эдвардсга юттқазди.
Фикрлар