
Шавкат Раҳмоновнинг кейинги жанги қачон?
Ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг мураббийи Эдуард Базров қозоғистонлик шогирди ҳақида гапирди.
"Шавкат машғулотларни бошлаб юборди. Айни дамда унинг соғлиғи яхши, 100% машқ қила олади. Бироқ, катта эҳтимол билан, йил охиригача уни октагонда кўрмаймиз", - дея Базровнинг сўзларини келтирди "Спорт Шредингер".
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмонов "UFC 310" турнирида ирландиялик Ян Гарри устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
Фикрлар