Шахмат афсонаси Самарқадда!
Самарқандда шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири — ФИДЕ 46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг турли давлатларидан энг кучли шахматчилар, мураббийлар ва шахмат мутахассислари Самарқандга ташриф буюрмоқда.
Бугун жаҳон шахматининг афсонавий вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва ФИДЕ фаолиятида юқори лавозимларда фаолият юритаётган Вишванатан Анандни Самарқанд темир йўл вокзалида бир қатор раҳбарлар ва волонтёр ёшлар томонидан кутиб олинди.
Меҳмонларни муносиб кутиб олиш, уларга зарур маълумот ва йўналишларни кўрсатиш, Самарқанддаги таассуротларини янада илиқ қилишда волонтёр ёшларимиз фаол иштирок этяпти.

Фикрлар