Шахмат: FIDE рейтингида ўзбекистонликлар қайси ўринларни банд этган

Бутунжаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида айни дамда кучли 100 ликдан биргина шахматчимиз ўрин олган. Гроссмейстер Рустам Қосимжонов (1979 йили туғилган) 2660 рейтинг бали билан 81-ўринда.
FIDE 20 ёшгача бўлган ўсмирларнинг рейтинг ўринларини ҳам алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли 100 нафар ёш ақл идрок эгалари рўйхатидан айни пайтда 5 шахматчимиз ўрин олган:
9. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2633.
18. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2603.
53. IM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2526.
57. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2521.
Бу рўйхатда, шунингдек, ҳозир Австралия фуқаролигини олган GM Темур Қўйбоқаров (2000) ҳам бор: 2496 рейтинг бали билан 64-ўринда.

Ҳусан Карвонлининг Facebookдаги маълумотидан фойдаланилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!