Шахмат. Ҳамюртимиз кучли бешликда. Бугун баҳслар давом этади

Хабар бериб ўтганимиздек, Польшада шаҳмат бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кеча блиц йўналишида 12 та турда баҳслар олиб борилди. Унда ёш шахматчиларимиздан бири Жавоҳир Синдаров 8.5 очко жамғариб, 4-ўринни эгаллаб турибди. Бир кун олдин рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов эса бироз омадсиз бошлади. Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов 6.5 очко билан мос равишда 68 ва 69-поғоналарни банд қилган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов 98-ўриндан жой олган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун мусобақанинг сўнгги куни бўлиб, шахматчилар яна 9 турда ўзаро куч синашади. Баҳслар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

image_2021-12-30_09-59-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dhdhdjdh Nddjdjd
30/12/2021 11:36
Nimaga rasmlani kattalashtirib koʻrib boʻmedi