Шахмат. Ўзбекистон чемпионати старт олди

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида  Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди. Унда 239 нафар иштирокчи шахматнинг стандарт, рапид ва блиц йўналишларида ўз маҳоратини намойиш этади.

Бугун чемпионатнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, 1-тур ўйинларига старт берилди.

Асмина Абдулазизова, Наима Аҳмаджонова, Малика Норқулова, Дилнура Ғофуржонова, Эъзозахон Ҳасанова, Сарвиноз Бекмуратова, Фазлиддин Фарҳодов, Нурислом Абдулаҳатов, Лазизбек Шавкатов, Исломбек Ҳусанов, Орият Обиджонов, Шавкат Абдухолиқов каби спортчилар илк ғалабаларини нишонладилар.

Стандарт йўналишидаги баҳслар 29 февралга қадар давом этади. Шундан сўнг, ёш шахматчилар рапид (1 март) ҳамда блиц (2 март) йўналишларида курашни давом эттиради.


IMG_20240222_112717_764

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!