
Шахмат. Сербияда ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати сарҳисоби
Сербиянинг Врнячка Баня шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати якунила етди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шахматчилари ҳам иштирок этиб, бир қатор совринли ўринларни қўлга киритди.
Қуйида вакилларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:
Азамхужаева Мохинур - кумуш медаль;
Асадова Мадинабону - бронза медаль;
Нематуллахонов Нурмухаммад - олтин медаль;
Обидов Билолидин - кумуш медаль;
Бекмурадова Сарвиноз - олтин медаль;
Имонкузиева Нилуфар - олтин медаль;
Элмирзаев Хондамир - бронза медаль;
Ашикмамутов Саидхон - 4-ўрин;
Жуманазоров Иброхим - 5-ўрин.
Чемпионатнинг умумий натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медал билан, олтин медаллар сонига кўра, Қозоғистон вакилларидан кейин 2-ўринни қайд этдилар. Биринчи поғонани эса қозоғистонлик шахматчи ёшлар эгаллади.
Олтин медаль олган вакилларимиз:
Бегмуратова Сарвиноз: (13 ёшгача қизлар ўртасида) – 9 турдан 7,5 очко тўплаб, бирор мағлубияциз чемпионликни қўлга киритди! Сарвиноз ушбу муваффақияти билан FIDE Women FIDE Master (WFM) унвонини олиш имкониятига ҳам эга бўлди.
Имомкузиева Нилуфархон: (15 ёшгача қизлар ўртасида) – 7 очко жамғариб, мусобақанинг ғолибига айланди! У Сербия, Руминия, Ҳиндистон, Куба ва Грузиянинг кучли шахматчиларини мағлубиятга учратиб, халқаро рейтингини 60 пунктга оширишга муваффақ бўлди.
Нематиллахонов Нурмухаммад: (9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида)— 9 турдан 7,5 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди.
Фикрлар