Шайхлар Ҳарри Кейнни трансферга кўндирмоқчи
Бундеслига чемпиони “Бавария”нинг англиялик тўпурар ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириш имкониятига эга бўлмоқда.
Журналист Саша Тавольерининг маълумотига кўра, “Ал-Ҳилол” англиялик футболчининг вакиллари билан эҳтимолий трансферни баҳолаш мақсадида музокараларни бошлаган.
Ҳозирча ҳужумчининг ўзи келажаги бўйича якуний қарор қабул қилмаган. Айни пайтда Кейннинг манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислар Саудия клубининг спорт ва молиявий таклифини ўрганиб чиқмоқда.
Кейннинг “Бавария” билан шартномасида махсус банд мавжуд бўлиб, унга кўра учинчи мавсумда унинг товон пули 65 миллион еврога тенг бўлади.
Шу сабабли “Ал-Ҳилол” ушбу имкониятдан фойдаланишга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Айни пайтда Саудия клуби ҳали “Бавария” билан расман боғланмаган ва фақат Кейн вакилларга алоқага чиқиб, аввал футболчининг розилигини олишга ҳаракат қиляпти.

Фикрлар