Шайхлар трансферга 2,3 миллиард евро ажратди. Асосий нишон Муҳаммад Салоҳ ва Кевин де Брюйне!

Саудия Арабистони профессионал лигаси ёзги трансферлар учун 2,3 миллиард евро ажратишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, саудияликларнинг асосий нишони “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне ҳисобланади.

Ҳар икки ўйинчи ёши 30 дан ошган бўлса-да, ўз жамоаларининг етакчиси ҳисобланади ва муваффақиятларни таъминловчи асосий куч сифатида қадрланади.

Шунингдек, шайхлар рўйхатига “Ливерпуль”дан Тьяго Алькантара, “Тоттенхэм”дан Сон Хён-Ми, “Лестер”дан Вилфрида Ндиди, “Наполи” тўпурари Виктор Осимхен каби машҳур ўйинчилар бор.

Саудияликлар нафақат ёши катта ва тажрибали юлдузлар, балки ёш иқтидор эгаларига ҳам эътибор қарата бошлади. Кейинги мавсумда Саудия клублари 10 нафар легионер хизматидан фойдалана олади. Бироқ улардан камида иккитаси 20023 йил ва ундан кейин туғилган ёш ўйинчилар бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!