Шедевр голлар урилган "водий дербиси"да кучлар тенг келди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси сўнгги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этиб, 1 очкодан бўлишиб олди. 

Дастлаб, Азим Аҳмедов узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Орадан бироз вақт ўтгач, Қувондиқ Рўзиев яна ҳам узоқроқ масофадан рақиб постини ишғол қилди. 

  • Суперлига
  • 26-тур

Қўқон-1912

  • Қувондиқ Рўзиев 75'
1 : 1

03/12/2020 14:00

Навбаҳор

  • Азим Аҳмедов 73'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Навбаҳор" кўпроқ ҳужумда ўйнамоқда. 

  • 85'

    Боловнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 79'

    Абдуҳамидов ўрнига Музаффаров майдонга тушмоқда. 

  • 75'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рўзиевнинг зарбаси идеал чиқди. Узоқ масофадан берилган зарба Юсуповни ожиз қолдирди. 

  • 74'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аҳмедовнинг узоқ масофадан берган зарбаси "Қўқон-1912" дарвозабони учун ушлаб бўлмас кўриниш олди. 

  • 71'

    Юсуповнинг сейви наманганликларни яна бир голдан қутқарди. 

  • 68'

    Рустамовнинг зарбасини Юсупов ушлаб олди. 

  • 66'

    Синдоров Азимов ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 63'

    "Локомотив" футболчиси офсайдда қолиб кетди. 

  • 60'

    Қўқонликларнинг ҳужуми айтарли зарбасиз якунланди. 

  • 57'

    "Қўқон-1912" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 53'

    "Навбаҳор" ҳужуми майдон марказигача етиб бомади. 

  • 52'

    Рашидхонов ўрнига Болов майдонга тушмоқда. 

  • 48'

    "Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Бурчакдан Холмуҳаммедов тўғридан-тўғри зарба берди. Юсуповдан чиройли сейв. 

  • 42'

    Соловёв ўрнига  теляков майдонга тушди. 

  • 41'

    "Навбаҳор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 38'

    Футболчилар майдонга қайтишди. 

  • 36'

    Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетишди. Ҳар иккисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 30'

    Маликжонов очиқчасига қоидани бузди. Камига, ҳакам билан тортишмоқда. 

  • 26'

    "Навбаҳор" жарима зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 23'

    Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 21'

    Ҳасановнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 21'

    "Навбаҳор" анча фаоллашди. 

  • 18'

    Бурчакдан узатилган тўпга наманганликлардан ҳеч ким улгурмади. 

  • 15'

    "Навбаҳор" тўп назорати орқали рақиб штурмидан қутулиб қолишга интилмоқда. 

  • 12'

    Юсупов айни дақиқалардаги энг яхши футболчи бўлиб турибди. 

  • 9'

    "Қўқон-1912" ҳужумда фаол ҳаракат қилишда давом этмоқда. 

  • 6'

    Қўқонликларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

  • 3'

    Абдуҳамидов офсайдда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлигада сўнгги тур бошланмоқда. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!