"Шердор"ни россиялик мутахассис бошқаради
Shahzod
Илгарироқ унинг "Бинокор"да иш бошлаши борасида хабарлар тарқалган эди.
Самарқанднинг "Шердор" хоккей клуби янги мавсум учун тайёргарликни бошлади. Жамоа Россия Федерациясининг Глазов шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиб, муз устидаги машғулотларга киришди.
Қозоғистон чемпионатида иштирок этиши кутилаётган "Шердор"ни айни вақтда Александр Агеев бошқармоқда. 47 ёшли мутахассис бунга қадар Нефтекамскнинг "Ботир", Волжскийнинг "Ариада", Екатеринбургнинг "Авто" ва Курганскнинг "Юниор" клубларида фаолият олиб борган.
Изоҳлар (0)