Шерзод Каримов: "Жароҳатим йўқ эди, Мўминжонов нега мени майдонга туширмаганини билмайман"
Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" ҳамда "Янгиер" жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар матбуот хизмати жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов билан суҳбат уюштирди.
— Бугунги учрашув ҳақида фикрларинингиз?
"Левченко қўл остида таёргарлик жараёни давом этмоқда, биринчи давра якунланиб таътилдан қайтганимиздан сўнг асосий урғу жисмоний таёргарликларга қаратилган. Бугунги ўйин футболчиларга ўз формаларини тиклаб олиш учун ёрдам беради деб ўйлайман.
— Биринчи давра ўйинларида деярли майдонга тушмадингиз бу жароҳатларга боғлиқми?
"Шахсан мен учун мавсум авалида Анталиядаги ўқув-йиғин жараёнлари аъло даражада ўтган эди, лекин мавсум бошлангач, бош мураббий майдонга деярли қўймади, тўғриси нега таркибда туширмади ўзим ҳам билмайман, жароҳатим эса йўқ эди.
— Жамоа биринчи даврадан сўнг қуйи ўринларда бормоқда, бу эса фарғоналик бўлганингиз учун ҳам сизда икки карра босимни келтириб чиқаради. Бунга тайёрмисиз?
"Иккинчи даврадага таёргарлик жадал олиб борилмоқда, мухлисларни албатта хурсанд қиламиз, ўзим “Нефтчи”га ёшлик даврларимдан бошлаб мухлислик қиламан, иккинчидан фарғоналик бўлганим учун ҳам фаолиятимни “Нефтчи”да якунлаш ниятим бор эди, клубнинг шонли тарихини албатта қайтаришга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, иккинчи даврадан қадрдон “Истиқлол” стадионида ўйнаймиз, бу албатта бизни ҳам, мухлисларни ҳам қувонтиради. Мухлислардан стадионга келиб, “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.
Фикрлар