Шерзод Темиров 90-дақиқа ҳаракат қилган баҳсда "Персеполис" сафарда дуранг ўйнади

Эрон чемпионати 24-туридан ўрин олган "Хавадар" - "Персеполис" ўйини якунланди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекди.

"Персеполис" сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Шерзод Темиров учрашувда тўлиқ 90-дақиқа ҳаракат қилди. 

Шу тариқа, "Персеполис"нинг очколари сони 50 тага етди. Жамоа айни пайт жадвалда 2-поғонадан жой эгаллаган.

"Хавадар" ҳисобида 28 очко мавжуд. Клуб ҳозирда 11-ўринда кетмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!