Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
27 февраль куни Тошкентда Маҳмуд Мурадов асос солган, "Muradov_professional_Liga" нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб, файт-карддан ўрин олган бир нечта қарама-қаршиликлар аниқ бўлиб улгурган.
Мазкур жанг кечасида юртимизнинг кўзга кўринган ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов ҳам октагонга кўтарилади. Бугунга келиб, унинг рақибига ҳам ойдинлик киритилди.
Мирзаматов 27 февраль куни россиялик Ислам Багавутдиновга қарши жанг қилади. Россия вакили фаолияти мобайнида 8 та ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Ҳамюртимизнинг кўрсаткичи эса 8 ғалаба ва бир мағлубиятдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳасан Мирзаматов сўнги жангини ҳам "Muradov_professional_Liga"да ўтказиб, бразилиялик Тиаго Оливейрани муддатидан аввал мағлуб этган эди.
Юртдошимизга олдинда кутиб турган муҳим жангида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар