Шоҳжаҳон Абдуллаев: Кейинги рақибим қозоғистонлик боксчи. Ҳудо хоҳласа, ўз уйимиздаги чемпионатда халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз

Бокс бўйича жаҳон чемпионати -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев Қирғиз Республикаси вакили Адилбек Уулу 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Жангдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз учун жаҳон чемпионати бошланди. Қирғиз Республикаси вакили устудан ғалаба қозондим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Қўллаб-қувватлаб турган ота-онам, мураббийларим, халқимизга катта раҳмат айтаман.

Тўғриси, жанг қийин ўтди. Чунки бу боксчи олдинроқ мени ютганди. Мана энди реванш жангида ғалаба қозондим.

photo_2023-05-02_14-28-23

Жаҳон чемпионати ўз уйимизда - Ўзбекистонда бўляпти. Шунинг учун мураббийларимиз фақат олдинга бориб, рақибга босим қилишни айтганди.

Кейинги рақибим қозоғистонлик боксчи. У ҳам ўзига яраша кучли. Умуман олганда, жаҳон чемпионатига кучсиз спортчи келмайди. Ҳамма яхши тайёргарлик кўради. Ҳудо хоҳласа, ўз уйимиздаги чемпионатда халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Шоҳжаҳон Абдуллаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!