Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ҳаракат қилаётган вазнда мутлақ жаҳон чемпиони номи маълум бўлди

Бугун профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) WBC, WBА, WBО, IBF ва Тhе Ring камарлари учун жанг бўлиб ўтди. Унда америкалик Хосе Рамирес шотландиялик Жош Тейлорга қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг дастлабки раундларида Хосе Рамирес бироз устулик қилди. Aммо 5-раунддан сўнг, Тейлор ўзини кўрсата бошлади. 6 ва 7-раундларда шотландиялик боксчи Рамиресни нокдаун ҳолатига ҳам тушура олди. Қолган раундларда гоҳ у, гоҳ бу боксчи устунлик қилди. 12 раунд тўлиқ давом этган баҳсда барча ҳакамларнинг бир овоздан 114-112 ҳисобига кўра, Жош Тейлор (18-0, 13КО) ғалабани қўлга киритди ва мазкур вазндаги барча камарларни ўзиники қилиб, мутлақ жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Рамирес эса 26 ғалабали юришидан сўнг илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
23/05/2021 12:00
Энди иккови хам Шохжахон ва Шахрамга карши тушсайди...