Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби маълум бўлди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 4

У Танзания вакилига қарши жанг қилади.

Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда жанг ўтказиши борасида хабар бергандик. 

Эргашевнинг юртимиздаги жанги 11 июнь куни бўлиб ўтади. Унинг рақиби борасида жуда кўп вариантлар илгари сурилди. Якунда, танзаниялик Салиму Женго ( 16-3-0) билан жанг қиладиган бўлди. 

Эргашев профи рингда 19 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 17 бора рақибларини нокаутга учратган. У сўнги жангида беларуслик Дмитрий Милиушага қарши ўтказиб, муддатидан аввал техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ