Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди
Аввалги хабарга кўра, супер енгил вазнда (63.5 кг) ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (17-0 15 КОс) ўзининг навбатдаги жангини 10 январь куни АҚШда Кит Ҳантер (11-0) га қарши WBA Eliminator мақомли жангида рингга чиқиши керак эди. Аммо унинг рақиби ва жанг санаси кутилмаганда ўзгарди. У 17 январь куни Андриан Эстрелла (29-4) га қарши 10 раундлик рейтинг жангида рингга чиқиши кутилмоқда.
Sports.uz манбаларининг хабар қилишича, жангни Кит Ҳантер тарафи бекор қилган. Машғулот вақтида Ҳантернинг ўнг қўлидан олган жароҳати жангнинг номаълум муддатга қолдирилишига сабаб бўлган.
Фикрлар