Шомуродов – бешинчи!

Италия футболи таҳлили билан шуғулланаётган статистика мутасахассислар “Специя” жамоасининг барча чизиқлардаги ўйинчиларининг майдондаги ўйин вақтини ҳисоблаб чиқди.

Лигурия жамоаси форвардлари орасида асосий тўпурар Мбала Нзоланинг ўйин вақти ҳамманикидан кўп бўлиб чиқди. Ангола ҳужумчи 23 та учрашувда қатнашиб, жами 2154 дақиқа ўйнаган. Бу вақт мобайнида 26 ёшли футболчи рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилди.

Африка қитъасининг яна бир вакили – ганалик Эммануэль Гьяси 24 марта майдонга тушиб, 2064 дақиқа ўйнади ва битта гол урди.

Қолган ҳужумчилар статистикаси анча паст. Даниэле Верде 933 ва Даниэль Мальдини 478 дақиқа ҳаракат қилган. Ҳар икки футболчи ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйди. Элдор Шомуродов ўйин вақти бўйича бешинчи ўринда. Легионеримиз 7 та баҳсда жами 356 дақиқа тўп тепди ва ҳали голлари ҳисобини очгани йўқ.

gettyimages-1474209680-612x612

Элдор билан бир пайтда “Специя” сафига қўшилган латвиялик легионер Раймондс Кроллис атиги 13 дақиқа ўйнаган холос.

Ярим ҳимоя вакиллари орасида ҳам Африкадан келган футболчи асосий фигура ҳисобланади. Марокашлик Меҳди Бурабия бутун таркиб орасида энг кўп – 27 та беллашувда қатнашган ва 2190 дақиқа майдонда бўлган.

Колумбиялик Кевин Агудело 26 та баҳсда 1919 дақиқа тер тўкди. Қолган бирон бир ярим ҳимоячи юқори кўрсаткичга эга эмас. Кучли учликни якунлаб қўйиш учун фақатгина швециялик Альбин Экдаль йигирма марта ўйинга тушиб, 1067 дақиқа тўп тепганини келтириш мумкин.  Ундан кейин турган Симоне Бастони жароҳат олгунига қадар 13 та учрашувда 1018  дақиқа жамғариб қўйган ва мавсум бошидан бери майдонга тушган 15 нафар ярим ҳимоячи орасида гол ура олган ягона футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида иккита гол бор.

Мудофаа вакиллари орасида тўққиз нафар футболчидан олтитаси мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб келмоқда. “Специя”да вақт нуқтаи назаридан майдонда энг кўп ҳаракат қилган ўйинчи грециялик Димитриос Николау ҳисобланади. 24 ёшли ҳимоячи  25 та учрашувда 2291 дақиқа майдонда бўлди.

Уэльслик легионер Итан Ампаду 1934, польшалик Аркадиуш Реца 1640, франциялик Келвин Амьян 1576,  италиялик Маттиа Кальдара 1278 дақиқа ўйнагани уларнинг ҳам асосий ўйинчилардан эканини белгилайди.

Ниҳоят, сўнгги нуқта – дарвозабонлар орасида яққол устунлик Польша терма жамоаси посбони Бартломей Драговски томонида. 25 марта “рамка”га турган посбон 2138 дақиқани уриб қўйган.

f73f29b09d97cfbf3be105f70d8f98b2-21179-oooz0000

Қолган дарвозабонлардан нидерландиялик Йерун Зут 334, босниялик Петар Жовко 163 ва ўз даврида Италия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Федерико Маркетти 58 дақиқа ўйнаган холос.

“Специя” А Сериядаги навбатдаги учрашувини 2 апрель куни ўтказади. Леонардо Семпличи шогирдлари 28-тур баҳсида мухлислари кўз ўнгида ўзидан бир поғона юқорида турган “Салернитана” жамоасига қарши саф тортади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!