Шомуродов А Сериянинг энг зўр тўпурари билан тўқнашади!

А Сериянинг 21-турида “Специя” ўз майдонида чемпионат пешқадами “Наполи”ни қабул қилади. Бу учрашув кўп жиҳатдан мухлислар эътиборини тортмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини "Специя"да давом эттиришга қарор қилгани боис, ушбу учрашувга эътибор қаратамиз. 

SwtRlseu1cJjfpWto3cWqlNOXG1aNGjx

Неаполь клуби жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Лучано Спалетти шогирдлари чемпионат бошланганидан бери энг кўп – 17 маротаба ғалаба қозонди ва атиги учта учрашувда очко йўқотди холос. “Наполи”  чемпионат стартида – ўтган йилнинг август ойида “Фиорентина” ва “Лечче” билан очко бўлишди, атиги  бир марта “Интер”га имкониятни бой берди.

Чемпионлик курашидаги асосий рақобатчиларидан “Милан”, “Лацио” ва “Аталанта”ни рақиб майдонида таслим қилди. “Рома”ни икки маротаба  ер тишлатди. “Ювентус”нинг битта голига беш маротаба жавоб қайтарди.

Неаполликлар айни пайтда 53 очко билан биринчи ўринда бормоқда ва асосий таъқибчиси “Интер”ни 13 очкога ортда қолдирган. Аксарият мутахассислар, хусусан, Жозе Моуриньо “Наполи”ни ҳозирдан чемпионалигини тан олди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Наполи” ўз тарихида атиги икки маротаба – 1987 ва 1990 йилларда чемпионликка сазовор бўлган.

“Специя”нинг ишлари кўнгилдагидек эмас. Лука Готти шогирдлари лигада қолиш учун курашишга мажбур. Ҳозирча, жамоа хавфли ҳудуддан бир поғона тепади жойлашган ва 18-ўрин эгаси “Верона” билан фарқ беш очкони ташкил қилмоқда.

Лигада қолиш учун “Специя” яна очко йиғишига тўғри келади. Муҳим паллада асосий тўпурар Мбала Нзола жароҳат олганлар қаторига қўшилди. Лука Готти Элдор Шомуродовни асосий ҳужумчи сифатида олиб келишига тўғри келди.

Бўлажак рақиб – “Наполи”да таркиб жанговар ҳолатди. Айниқса, Россия чемпионатидан келган Хвича Кварцхелия ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлаган Виктор Осимхенни тўхтатиш имконияти бўмаяпти.  Грузиялик ярим ҳимоячи А Сериядаги дебют мавсумида 16 та ўйинда еттита тўп киритди. Жамоада ундан кўп гол урган ягона футболчи Виктор Осимхен ўз номини 14 маротаба таблога ёздирди.

Италия футболини ёритиб бораётган нашрлар “Специя” ва “Наполи” ўртасидаги баҳс олдидан мезбонларнинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия тўпурари Осимхен билан рақобатлашишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Лука Готти жамоада юзага келган вазият тақозоси билан Шомуродовни илк дақиқалардан ўйнатишига тўғри келади. Чунки асосий икки ҳужумчи – Эммануэль Гьяси дисквалификация туфайли ва Мбала Нзола жароҳат сабабли ўйинда қатнаша олмайди.

- “Специя”нинг олдинги чизиғида Элдор Шомуродов янги жамоадоши Даниэле Верде билан бирга ҳаракат қилади. “Наполи” ҳужумида алмаштириб бўлмас ўйинчилар – Виктор Осимхен ва Хвича Кварацхелияни кўрамиз, - деб ёзди https://footballnews24.it журналисти Фабио Висконти.

volga_76

“Специя” ва “Наполи” шу кунга қадар А Серия доирасида беш маротаба ўзаро тўқнаш келган. 2021 йили специяликлар рақибни икки маротаба таслим қилган. Учта учрашувда “Наполи” зафар қучган. Италия кубоги ҳамда В Серия доирасидаги бешта баҳснинг барида неаполликлар кучлилик қилган.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари катта қизиқиш билан кутаётган ўйин 5 февраль куни Тошкент вақти билан 16:30 да “Альберто Пикко” стадионида бошланади.

Тахминий таркиблар қуйидагича:

“Специя”  (3-5-2): Драговский; Николау, Калдара, Амиан; Река, Агуделу, Ампаду, Бурабиа, Холм; Шомуродов, Грин.

Бош мураббий: Лука Готти

“Наполи” (4-3-3): Мерет; ДиЛоренцо, Ким, Рахмани, Оливера; Ангисса, Лоботка, Зелински; Политано, Осимхен, Кварацхелия.

Бош мураббий: Лучано Спаллетти

Шомуродов буни ҳазил, деб ўйлади!

Агент: Шомуродовга Италия, Испания, Германия ва Англиядан таклифлар бор, лекин...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
BAKR ABU
05/02/2023 01:25
Омад укам