Агент: Шомуродовга Италия, Испания, Германия ва Англиядан таклифлар бор, лекин...

Кучли бешлик чемпионатларидаги ягона футболчимиз – Элдор Шомуродов фаолиятида янги саҳифа очилди.

“Рома”да ўйин амалиётисиз қолиб кетган легионеримиз олдида турли вариантлар вужудга келган бўлса-да, кутилмаганда “Специя”га кўчиб ўтди.

SwtRlseu1cJjfpWto3cWqlNOXG1aNGjx

Мутахассислар бу трансферни Элдор Шомуродов ўзини кучли бешлик чемпионатларида ўйнай олишини яна бир карра исботлаш учун яхши имконият, деб баҳоламоқда. Дарҳақиқат, ҳамюртимиз янги жамоасида асосий ҳужумчи вазифасини бажаради.

Элдорнинг яқин келажакдаги фаолияти қандай давом этиши унинг мавсумни қолган қисмида қайд этадиган натижалари, ўйинлари, голларига боғлиқ.

Шомуродов “Специя”даги дебютини 5 февраль куни “Наполи”га қарши бўладиган баҳсда нишонлаши кутилмоқда. Неаполь клуби фаолиятини ёритиб бораётган https://www.calcionapoli24.it  сайти футболчимизнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлардан бири Герман Ткаченко билан боғланиб, трансферга муносабат сўради.

Аслида ўтган ёзда Элдор бўйича кўп таклиф бўлганди. Лекин “Рома” бу таклифларнинг бирортасига эътибор қаратмади.

Кутиб зерикдик ва январда кетишга қарор қилдик. Италия, Испания, Германия ва Англиядан кўп таклифлар тушди.  

Вазият тақозасидан келиб чиқиб, “Специя”ни танладик. Шомуродов бор кучини сарфлашга жисмонан тайёр. Унинг келажаги қандай бўлишини ёзда кўриб чиқамиз ва ҳаммасини зарур пайтда ҳал қиламиз. Ҳозир у кўпроқ ўйнашни истаяпти, - деди Герман Ткаченко.

Яна бир манба - https://www.cittadellaspezia.com сайти “Специя” бош мураббийи Лука Готти ўзбек ҳужумчини "Наполи"га қарши илк дақиқалардан майдонга туширишини ёзмоқда. Чунки жамоанинг асосий тўпурари Мбала Нзола оғир жароҳат олган, Эмануэль Гьяси эса дисквалификация туфайли жамоасига ёрдам бера олмайди.

Мазкур сайт журналисти Андреа Бонатти  Элдор Шомуродов А Серияда узоқ вақт майдонга тушмаганига эътибор қаратди.

Элдор ўтган йилнинг 9 ноябридан бери лигада ўйнагани йўқ. 2023 йилда ҳам “Рома”да бирорта учрашувда қатнашмади. Ҳатто “Специя” билан бўлган баҳсда ҳам кўриниш бермади. Шунга қарамай, у икки мавсум давомида фақат ковид туфайли атиги бир неча ҳафта шуғулланмади холос. Унда ҳеч қачон жисмоний тайёргарлик бўйича муаммо бўлмаган.

“Рома” ўйинларида кам кўринганига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги вазият умуман бошқача. 2021 йилнинг  сентябрида терма жамоа сардори этиб тайинлангач, кетма-кет 17 та баҳсни бошланғич таркибда бошлади ва жами 13 та гол урди. Шулардан иккитасида “хет-трик” қайд этди.

Тўғрисини айтганда, “Специя”га айнан мана шундай характеристикага эга ҳужумчи керак эди. Элдор ичкаридан ҳужум қилиш, ҳужум уюштириш, жамоавий ўйин кўрсатиш, жарима майдончаси ичида самарали ҳаракатларни амалга оширишга уста.

Энди “Наполи”га қарши унинг ёнида ким ўйнашини ҳал қилиш керак. Ҳозирча, бу позицияга Даниэле Верде, Даниэль Мальдини ва Кевин Агудело номзоди бор. Готти балки янги ҳужумчи Раймондс Кроллисга имкон берар, - деб ёзмоқда Андреа Бонатти.

eldor-shomurodov-acspezia-427204

“Специя” – “Наполи” учрашуви 5 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.

Жепаровга Шомуродовнинг “Специя”га ўтгани ёқмадими?

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

Шомуродовни олдинда нималар кутмоқда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!