Шомуродов буни ҳазил, деб ўйлади!

Элдор Шомуродовнинг юқори ўринлар учун курашаётган “Рома”дан А Серия аутсайдери “Специя”га кўчиб ўтган кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.

“Специя” спорт директори Эдуардо Масиа Шомуродовнинг трансферини амалга ошириш қийин бўлгани ва буни қандай уддалаганини айтиб берди.

eldor-shomurodov-acspezia-427203

- Январь ойининг биринчи кунидан трансферлар бўйича стратегик режамизни қандай юритишни аниқ билардик. Музокараларнинг мураккаблиги, футболчиларни кўндириш жуда қийин экани бор гап.

Биз ўзимиз мўлжаллаган ўйинчиларни олиш учун жуда кўп меҳнат қилдик. Ҳатто Раймондс Кроллиснинг келиши учун ҳам анча ишладик. Германия, Голландия ва Бельгия клублари билан рақобатлашишга тўғри келди.

Ўзимиз танлаган футболчиларни жамоага келишга кўндира  олганимиз бизнинг катта устунлигимиз бўлди. Нишонимиздаги ўйинчиларни олиш учун ҳақиқатан кўп курашишга тўғри келди.

Ўзингиз истаган ўйинчини қўлга кирита олишга бўлган ишончимиз менталитетимизга ижобий таъсир кўрсатди. Бунга Элдор Шомуродовни мисол қилиш мумкин. Биринчи маротаба алоқага чиққанимизда буни ҳазил,  деб ўйлади. Чунки унга даъвогар жамоалар жуда кўп эди.

Ўзаро суҳбатларимиздан кейин Элдор сафимизга кўчиб ўтишга розилик берди, ҳеч ким уни мажбурлагани, кўкрагидан итаргани йўқ.

Биринчи учрашувимизда ҳаммаси барбод бўлганди. Лекин охиригача курашиш биз учун тўғри йўл эканини билишимиз керак. Ўзимизга “Энг яхши ҳолатда рад этишади”, деб ишга киришдик. Шундай бўлди, бошида бизга рад жавобини беришди. Биз эса, курашни давом эттирдик.

Ютуғимиз шундан иборатки, футболчилар ҳам, агентлар ҳам, лойиҳамиз жиддий эканини ва уни амалга оширишда улар муҳим фигура бўлиши мумкинлигини тушуниб етди.

Агар Элдор “Рома”да ўйин амалиётисиз қолаётган бўлса, биз унга, у эса, бизга ёрдам бериши мумкин. Элдор худди Кроллис каби жуда муҳим футболчи. Уларнинг характери жуда кучли.

Шомуродов ўз юртида афсона, уни бутун дунё кузатиб бормоқда ва Элдор буни масъулият билан қабул қилади, - деди Эдуардо Масиа.

SwtRlseu1cJjfpWto3cWqlNOXG1aNGjx

Эслатиб ўтамиз, “Специя” Элдор Шомуродовни 2023 йилнинг 30 июнигача ижарага олди ва бу муддат учун “Рома”га 1,5 миллион евро тўлайди. Мавсум якунланганидан кейин легионеримиз яна Римга қайтади. Шундан сўнг, футболчимиз келажаги борасида бир қарорга келиши талаб этилади. Кўп нарса, Шомуродов ижара муддатини қандай ўтказиши ва самарадорлигига боғлиқ бўлади.

Шомуродов янги жамоасидаги дебютини 5 февраль куни “Специя” майдонида бўладиган “Наполи”га қарши учрашувда нишонлаши кутилмоқда.

Агент: Шомуродовга Италия, Испания, Германия ва Англиядан таклифлар бор, лекин...

Жепаровга Шомуродовнинг “Специя”га ўтгани ёқмадими?

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

Шомуродовни олдинда нималар кутмоқда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!