
Шомуродов Абрахамни табриклаб қўй!
“Рома”нинг чемпионатдаги сўнгги ўйинида Тэмми Абрахам “Торино” дарвозасига бир жуфт гол уриб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Туриндаги дубль эвазига “Челси” тарбияланувчиси А Сериядаги голлари сонини 17 тага етказиб олди. Бу кўрсаткич янги рекорд сифатида қайд этилди ва Абраҳам Италия чемпионатида бир мавсумда энг тўп киритган англиялик футболчига айланди.
Бундан аввалги рекорд 1962 йилда қайд этилган бўлиб, “Интер”да ўйнаган англиялик футболчи Жерри Хатчинсон миланликлар учун бир мавсумда 16 та тўп киритган эди. Бу рекорд 60 йилдан кейин Абрахам томонидан янгиланди.
“Рома” келаси мавсум Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фикрлар