Шомуродов билан шартнома имзолаган "Рома" Жекога чиқиш эшикларини кўрсатди

Ўз сафини ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан тўлдирган "Рома" Эдин Жекога чиқиш эшикларини кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг маълум қилишича, римликлар форвардни 15 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Жеко хизматига Миланнинг "Интер" клуби жиддий қиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" "Аталанта" ҳужумчиси Дуван Сапата трансферини ҳал қилмаса, босниялик футболчи билан шартнома имзолайди. 

2020/21 йилги мавсумда Эдин 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ҳамда 4та голга ассистентлик қилган. Унинг "бўрилар" билан келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!