Шомуродов бир бор бу ишни уддалаган эди!

Россия премьер-лигасининг бешинчи турида “Ростов” ўз майдонида “Урал” футболчиларини қабул қилади. Ўзбекистонлик мухлисларни Элдор Шомуродовнинг қачон гол уриши қизиқтирмоқда. Ўтган йили Элдор “Урал”га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалаган эди.

Ушбу икки клубнинг ўхшаш жиҳатлари кўп. Ҳар икки жамоа 1930 йилда ташкил этилган ва 90 йиллик тарихга эга.

Ўтган йилги чемпионатда “Ростов” ва “Урал” ўртасидаги икки учрашувда ҳам кучлар тенг келган. “Урал” майдонида ўтган ўйинда 2:2 ҳисобида қайд этилган бўлса, Ростовдаги баҳсда ҳисоб очилмаган.

Бу йилги чемпионатда “Ростов” олти, “Урал” эса беш очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида мос равишда тўққизинчи ва ўн биринчи поғонасини эгаллаб турибди.

Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!