Шомуродов Дибала билан бир жамоада ўйнаши мумкин
«Ювентус»нинг собиқ футболчиси Пауло Дибаланинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Дибала ва «Интер» 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган бўлса ҳам миланликлар аргентиналик футболчини ҳали қўлга кирита олмайди. Ромелу Лукаку ижарада бўлганида, Дибала фақат Алексис Санчес ва Эдин Жеко ёки Хоакин Корреа кетган тақдирдагина «Интер»га келиши мумкин. Айни дамда Жеко ва Корреа «Интер»ни тарк этишни истамаяпти.
Дибала бу вазиятдан хабардор - унга бошқа клубдан яхши таклиф тушса, уни қабул қилиши мумкин. Бироқ айни дамда фақат «Интер»дан таклиф бор холос.
Дибалага қизиқиш билдириши мумкин бўлган Италиянинг бошқа клублари вазият ҳақида маълумот йиғиш билан чекланишди. Улар «Интер»дан яхшироқ таклиф беришга тайёр эмас.
"Милан" Паулога таклиф қилиши мумкин бўлган максимал маош 4-4,5 миллион еврони ташкил этади. Футболчига «Рома», «Наполи», «Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар