Шомуродов: Эрон Тожикистон ёки Туркманистон эмас
"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувда голларга Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов (пенальти), Аббос Файзуллаев, Хожимат Эркинов ва Остон Ўрунов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан киритди.
Беллашувдан сўнг термамиз сардори Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.
- Мен, Одил ва Абоос майдонга тушиб, ўйинга темп қўшдик. Энг муҳими - мухлислар олдида ғалаба қозониш. Бу ҳам бир тажриба бўлади, деб айта оламан. Ўтган сафар ҳам ва бугун ҳам илк тайм қийин бўлди. Бироқ учрашувга қайта олдик ва ғалаба қозондик.
- Барчамиз биламиз, Эрон бу Тожикистон ёки Туркманистон эмас. Анча жиддий рақиб. Тайёргарлик кўрамиз ва мухлислар олдида ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз.
Фикрлар