Шомуродов фойдалана олмаган вазият мағлубиятга сабаб бўлдими?
Туркия кубогининг А гуруҳи биринчи турида "Башакшеҳир" сафарда "Галатасарой"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Нури Шаҳин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мағлуб бўлганимиздан жуда хафамиз. Биз бундан кўпроқ натижага лойиқ эдик. “Галатасарой”да ҳам, бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса бизнинг хатомиздан кейин тўпни олиб, гол урди. Гуруҳ босқичида ҳар бир очко жуда муҳим. Ўйин жиҳатидан эса ўсиб бормоқдамиз. Туркия кубогининг олдимизда қолган барча ўйинлари финал каби бўлади", — деди мутахассис.
Маълумот учун, ушбу беллашувда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 62-дақиқада захирага олинди. Унинг жамоадоши ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев эса айнан шу дақиқада ўйинга қўшилди.



Фикрлар