Шомуродов гол урди!

А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Специя”ни олдинда қийин ўйин кутиб турибди. Леонардо Семпличи шогирдлари 26-турни мусобақа жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турган “Интер”га қарши баҳс билан бошлаб беради.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчилардан нидерландиялик дарвозабон Йерун Зут умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Марказий ҳимоячи Эмиль Холм, чап қанот ўйинчиси Жоау Моутиньо ва ярим ҳимоячи Симоне Бастоне ҳам якка тартибда машқ қилди.

Леонардо Семпличи “Верона” қарши ўтказилган аввалги тур ўйинининг эртасигаёқ шогирдларини “Интер” билан бўладиган тўқнашувга тайёрлай бошлади.

Тайёргарлик дастурига мувофиқ машғулотлар ўринбосарлар таркибиги билан бирга ўтказилди. Машғулотдан кейин асосий таркиб футболчилари иккинчи жамоа билан синов-назорат баҳсида ўзаро куч синашди.

Учрашув асосий таркибнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиб жамоа голларидан иккитасини Даниэль Мальдини, қолганларини легионерлар – словениялик ярим ҳимоячи Тио Ципот ва ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов киритди, - деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

1cb2c9bd-0b75-4a44-81b2-712801049678.44543

“Специя”га гол керак

Жамоанинг грециялик ҳимоячиси Димитриос Николау Sky Sport журналистларига берган интервьюсида жамоа олдинга қўйилган мақсадлари сари курашаётганини маълум қилди.

“Верона”га қарши ўтказилган учрашувда ғалабага эриша олмаганимиздан ачинарли. Лекин шу билан бирга асосий рақобатчиларимиздан бир очко олганимиз бизни қониқтиради.

Мақсадимиз юқори дивизиондаги жойимизни сақлаб қолиш. Табиийки, мақсадимизга эришиш учун қўлимиздан келгаини қиляпмиз. Жамоада руҳият ва ўйин яхши, ҳаракатларимизни янада кучайтиришимиз талаб этилади.

Гол уриш борасида муаммо бор, дейишяпти. Лекин мен бунга қўшилмайман. “Верона”га қарши баҳсда ҳам хавфли вазиятлар ярата олдик. Иккинчи бўлимда гол уришга яқин келгандик, дарвоза устуни тўсқинлик қилди.

Шундай бўлса-да, ўйинимизни янада кучайтиришимиз, кейинги беллашувларда кўпроқ гол уришга ҳаракат қилишимиз керак, - деди Димитриос Николау.

nikolaou.42880

“Специя” икки футболчидан айрилди

Аввалги турда “Верона”га қарши беллашувдаги вазият “Специя”га қимматга тушди.

Гап шундаки, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан Аркадиуш Реца огоҳлантириш олганди. Сариқ карточкалари кўпайиб кетган польшалик футболчи “Интер”га қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Шунингдек, “Специя”нинг захира дарвозабони Федерико Маркетти ўйинга тушмаган бўлса-да, захира ўриндиғининг ўзидан майдондан ҳайдалди. У ҳам дисквалификация туфайли миланликларга қарши баҳсга жалб этилмайди.

Бўлажак беллашувда Маркеттининг ўрнини жароҳатидан қутилган дарвозабон Йерун Зут эгаллаши кетилмоқда.

rabotnik-avtomojki-razbil-ferrari-golkipera-dzhenoa-foto_1610434169255490108

“Специя” ва “Интер” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.

Легионеримиз Премьер-лиганинг энг зўр тўпурари бўлмоқчи! Бунга имкон бор!

Шомуродов асосий таркибда ўйнаши учун бош мураббий шарт қўйди!

Хавфли вазият яратган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!