Шомуродов жамоасининг 7 ўйинлик серияси якунланди

Италия А Серияси 24-туридан ўрин олган баҳсда пешқадам "Интер" Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Генуядан ташриф буюрган рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этган "нерадзуррилар" уларнинг мағлубиятсиз серияси якунланишига сабаб бўлди. Гап шундаки, "грифонлар" А Серия доирасида 6 январь санасидан бери мағлубият нималигини билмай келаётганди.

Шомуродов жамоадошлари сўнгги бор 16-тур доирасида "Сассуоло" майдонида имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!