Шомуродов Каннаваро ҳақида кутилмаган фикр билдирди!
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалдаги иштироки кўпчиликнинг диққат марказида турди. Хусусан, Россия футбол жамоатчилиги ҳам футболчиларимизнинг нуфузли мусобақадаги иштирокини кузатиб борди.
Sports.uz портали Россиянинг нуфузли манбаларидан “Спорт-Экспресс” нашрининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов билан суҳбатини ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.
— Фабио Каннаваро жамоага тажриба етишмаганини, айниқса, иккинчи бўлимда режалаштирилмаган ҳолда узун узатмаларга ўтиб кетганингларни айтди. Ростдан ҳам шундай бўлдими?
— Ҳа, албатта. Бу ерда асосий омил психология бўлди. Ҳисобда олдинда бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам гол ўтказмаслик ва устунликни сақлаб қолишни хоҳлайсиз. Шунинг учун хатолар бошланади. Биз тўпни яхши назорат қила олмадик ва ўйлайманки, рақиб бизни шунинг учун жазолади.
— Голли узатма вазиятида Аббосбек Файзуллаев тўпга текканми?
— Унинг ўзи текканини айтди. Умид қиламанки, ассист айнан унга ёзилади.
— Жаҳон чемпионатида гол урганингиз сиз учун қанчалик муҳим?
— Албатта, мен учун бу муҳим. Барибир ҳаёт давомида жаҳон чемпионатида урган голингизни эслаб юрасиз. Агар ғалаба қозонганимизда эса янада яхши бўларди.
— Россияда фаолиятингизга ҳисса қўшган инсонларга нимадир демоқчимисиз?
— Бизга мухлислик қилган, бизни қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат айтаман. Ҳаммасига салом ва миннатдорлик билдираман.
— Португалия билан ўйиндан кейин ким биландир футболка алмаштирдингизми?
— Йўқ. Ўша пайтда ҳеч ким билан футболка алмаштиришга кайфиятим йўқ эди.
— Каннаваро жамоага нималар бера олди?
— Жуда кўп ижобий нарсалар. Бирма-бир санаб ўтирмайман. Бизда унинг барча ғояларини тўлиқ ўзлаштириш учун вақт етарли бўлмади. Лекин профессионаллик нуқтаи назаридан у футболчиларга жуда кўп нарсани ўргатди ва юқори даражада ўйнаш учун қандай футболчи бўлиш кераклигини кўрсатди.

Фикрлар