![](/img/placeholder.png)
Шомуродов курашишда давом этади
А Серия 22-туридан ўрин олган "Эмполи" - "Специя" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
27 ёшли ҳужумчимиз учрашувдан сўнг ўз инстаграм саҳифасига мотивацион пост жойлади: "Биз натижага эришиш учун курашни давом эттирамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур".
Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов ушбу ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади.
Фикрлар