Шомуродов: "Рақиб кимлигини фарқи йўқ"

  • 26 Mar 22:36
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига саралашнинг 4-турида Гонконгни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб қилиб, кейинги босқичга йўл олди. Ўйиндан кейин жамоа сардори Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Tecno

"Минимум вазифани бажардик. Ҳамма билан келишган ҳолда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз. Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, майдонда биз устун бўлдик ва 3 очкони қўлга киритдик".

Шунингдек, ҳужумчи Эрон билан  бўлажак баҳс борасидаги саволга ҳам жавоб берди:

"Аввал ҳам айтганман. Бунга эътибор бермаймиз. Бизда ажойиб жамоа бор. Рақиб кимлигини фарқи йўқ", - деди Шомуродов. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон Туркманистонни кичик 0:1 ҳисобида мағлуб қилиб, биринчи ўринга қайтди. Катанец шогирдлари 11 июнь куни "Озоди"да эронликларга қарши майдонга тушади.  

 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Rescara
26/03/2024 22:43
Админлар Элдорни соглиги хакидаям маълумот берила. Жарохати жиддиймасми?