Шомуродов учун зўр имконият. Ёхуд Жеко "Рома"дан кетмоқда

“Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко “Интер”га ўтишга жуда яқин турибди.

Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 35 ёшли босниялик футболчи “нерадзуррилар” билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакуни 115 млн евро эвазига “Челси”га сотиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жеко ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди.

Жеконинг “Рома”дан кетиши яқинда жамоага келиб қўшилган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга асосий таркибдан жой олиш учун яхши имконият бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
08/08/2021 20:45
Кетмаса ҳам элдор барибир уни Захирада миҳлар эди. Оҳирида Горан Пандиевдек нервичит қилиб юрарди... кетгани ўзига фойда Жекони.
&
cr7 lm10 $$ss
08/08/2021 19:54
Olg'a ELDOR
&
Лучше Насаф
08/08/2021 20:19
yoʻqol qariya
&
Турсун Ғани
08/08/2021 20:47
Бир куни сиз ҳам қарийсиз. Йўқол қария диейшмасин яна.