Шомуродов ва Ўрунов ўйнайдиган чемпионат қачондан давом эттирилиши маълум бўлди

Россия премьер-лигаси 21 июндан давом эттирилади. Чемпионатни давом эттириш қарори Россия футбол иттифоқи ижроқўмининг бугунги йиғилишида қабул қилинди.

Ташкилотнинг "Twitter"даги акаунтида ёзилишича, клубларга 5 та ўзгариш қилишга рухсат берилади. Россия футбол лигаси (ФНЛ) ва Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) баҳслари эса якунланди. РПЛда 15 ва 16-ўринни эгаллаган жамоалар ФНЛга тушса, қуйи лигада дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар премьер-лигага йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Остон Ўрунов ("Уфа") фаолият олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)