Шомуродов Холанд билан бирга!

Футбол оламининг энг нуфузли мусобақаси – навбатдаги жаҳон чемпионатига Осиё қитъаси мезбонлик қилмоқда. Мундиал 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатар яшил майдонларида ўтказилади.

Бўлажак жаҳон чемпионатининг айрим эътиборга молик жиҳатларини эслатиб ўтамиз. Дунёдаги энг кучли терма жамоалар ўзаро рақобатлашадиган ушбу мусобақа илк бор Яқин Шарқ ҳудудида ташкил этилмоқда.

chempionat-mira-2022-stadiony-trud-migrantov_1605977164486262250

Аксарият мусулмон бўлган давлат ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатини қабул қиляпти. Қатар араб мамлакатлари орасида биринчи бўлиб мундиал мезбони сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Шунингдек, Қатар жаҳон чемпионатини бир ўзи қабул қилган Осиёдаги илк мамлакат сифатида қайд этилди. Аввалги жаҳон чемпионатига 2002 йилда қитъамиздан бирданига икки мамлакат – Жанубий Корея ва Япония мезбонлик қилганди.

Одатдагидек, жаҳон чемпионатида саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган жаҳоннинг 32 та энг кучли терма жамоаси ғолиблик учун куч синашади.

Футбол мухлислари гуруҳ босқичида қуйидаги қарама-қаршиликлар гувоҳи бўлади:

“A” гуруҳи: Катар, Эквадор, Сенегал, Нидерландия.

“B” гуруҳи: Англия, Эрон, АҚШ, Уэльс.

“C” гуруҳи: Аргентина, Саудия Арабистони, Мексика, Польша.

“D” гуруҳи: Франция, Австралия, Дания, Тунис.

“Е” гуруҳи: Испания, Коста-Рика, Германия, Япония.

“F” гуруҳи: Бельгия, Канада, Марокаш, Хорватия.

“G” гуруҳи: Бразилия, Сербия, Швейцария, Камерун.

“H” гуруҳи: Португалия, Гана, Уругвай, Жанубий Корея.

Қоидага кўра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар ғолиблик учун курашни давом эттиради.

Халқаро олимпия қўмитаси – Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган машҳур футболчилар ўнлигини эълон қилди. Мундиални томошабин сифатида кузатадиган юлдузлар қаторига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилди.

Ушбу ўнлик қуйидагича кўриниш олди:

Эрлинг Холанд (Норвегия, “Манчестер Сити”)

Златан Иброҳимович (Швеция, “Милан”)

Пауло Дибала (Аргентина, “Рома”, жароҳат)

Муҳаммад Салоҳ ( Миср, “Ливерпуль”)

Луис Диаз (Колумбия, “Ливерпуль”, жароҳат)

Виктор Осимхен (Нигерия, “Наполи”)

Мартин Эдегор (Норвегия, “Арсенал”)

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон, “Рома”)

Рияд Маҳрез (Жазоир, “Манчестер Сити”)

Жанлуижи Доннарумма (Италия, ПСЖ)

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов Лионель Месси билан 2022 йилда ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп гол урган ўйинчилар ҳисобланади. Ҳар икки тўпурар ҳисобида ўнтадан гол бор.

wggr5YR7a3B63iVg3kUcoFsnrCyKEcS0

Шомуродов бу йил Швеция, Қирғизистон, Коста-Рикага биттадан, Жанубий Суданга иккита, Уганда ва Мальдив ороллари терма жамоаси дарвозасига учтадан тўп киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!