Шомуродовдан гол ўтказган дарвозабон жамоадан кетди

  • 2 июля, 2022, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Лацио” дарвозабони Пепе Рейна жамоа билан 2023 йилга қадар давом этиши керак бўлган шартномани бекор қилди.

Тажрибали посбон фаолиятини ўз юрти Испанияда давом эттиришни маъқул кўрмоқда. Рейна ўтган мавсумда асосий таркибдаги жойини йўқотди. У мавсум давомида барча турнирларда 17 маротаба майдонга тушиб, 33 та гол ўтказиб юборганди.

Бу дарвозабон ўз вақтида Элдор Шомуродовга қарши ўйнаган. Легионеримиз “Женоа”да тўп тепган даврда “Лацио”га қарши баҳсда Рейнани ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилганди.

Рейна фаолияти давомида “Астон Вилла”, “Милан”, “Наполи”, “Бавария”, “Ливерпуль”, “Вильярреал” ва “Барселона шарафини ҳам ҳимоя қилиб, турли жамоалар билан бир неча совринларга эга чиққан.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию