Шомуродовдан ҳаммага хушхабар!

“Рома” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовдан яхши хабар келди. 29 ёшли ҳужумчи жароҳатидан тўлиқ қутилиб, “бўрилар”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Маълумки, Элдор Шомуродов ноябрдаги ФИФА кунлари доирасида 2026 йилги жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнирининг Қатарга қарши ўтказилган учрашувда шикастланган эди. Беллашувнинг дастлабки дақиқаларида чап сони мушакларида кучли оғриқ ҳис қилган футболчимиз шифокорлар бир неча маротаба тиббий ёрдам кўрсатганига қарамай, бўлим ўрталарида ўйинни тарк этишга мажбур бўлганди.

Жароҳатдан кейин терма жамоа раҳбарияти Шомуродовни Римга қайтариб юборди. Пойтахт клуби вакиллари легионеримизни чуқурлаштирилган текширувдан ўтказиб, мушакларида жароҳат борлигини тасдиқлади ва даво чораларини кўрди.

Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасига келиб қўшилган паллада “Рома” хўжайинлари бош мураббийни алмаштириб улгурган эди. Икки ой ишлаган хорватиялик мутахассис ўрнига “Кальяри”ни юқори дивизионда олиб қолганидан кейин ўтган мавсум якунланмай туриб, фаолиятини тугатганини эълон қилган Клаудио Раньери олиб келинди.

Раньери ўшанда фақатгина “Рома”нинг таклифига йўқ дея олмаслигини айтган. Охири шундай бўлиб чиқди. Римлик мутахассис севимли жамоасини мавсум охиригача бошқаради.

Элдор Шомуродов ўтган мавсумни айнан Раньери қўл остида ўтказди ва энг муҳим учрашувлардаги голлари, ассистлари билан “Кальяри”нинг А Серияда қолишига муҳим ҳисса қўшди.

- “Рома” душанба куни “Аталанта” билан бўладиган учрашувга пухта тайёргарлик кўриш учун машғулотларга зўр бермоқда. Бош мураббий Клаудио Раньери учун яхши хабар. Тажрибали мураббий умумий гуруҳ машғулотларида жароҳатидан қутилган Элдор Шомуродовни кутиб олди. Ўзбек ҳужумчиси жамоадош дўстлари билан бирга шуғулланди, - деб ёзмоқда   vocegiallorossa.it сайти.

- Раньерида шогирдларининг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва улардан энг яхшиларини таркибга жалб қилиш учун ҳали яна вақт бор.

Тригориядаги машғулотларга ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг қўшилгани Клаудио Раньерини хурсанд қилди. Ўзбекистонлик легионер миллий терма жамоадаги учрашув чоғида жароҳат олганди. Унинг чап оёқ сон мушаклари шикастлангани аниқланганди.

Шомуродов саломатлигини тўлиқ тиклаб олди, умумий гуруҳ машғулотларига қайтиб, пойтахт жамоасининг ҳужумкорлик салоҳиятини оширди, - деб ёзмоқда siamolaroma.it сайти эксперти Лоренцо Лучани.

- Кейинги пайтда “Рома” ўйинларида голларни марказий ҳимоячилар – Брюсселдаги баҳсда Жанлука Манчини, Лондондаги учрашувда Эван Ндика ва Матс Хуммельс киритди.

Умуман олганда, римликлар А Серия ва Европа лигасида жами 18 та беллашувда рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди. Ҳар бир учрашувга биттадан гол тўғри келади. Шулардан олтитаси Артём Довбика, иккитадани Пауло Дибала ва Стефан Эл-Шаарави, биттадани Элдор Шомуродов, Томмазо Бальданци, Брайан Кристанте, Николо Пизилли, Ману Коне, Матиас Суле, Жанлука Манчини, Эван Ндика ва Матс Хуммельс ҳисобга ёзилган.

Энди “Аталанта” билан бўладиган ўйин яқинлашаётган паллада ҳужумчилардан Элдор Шомуродов сафга қайтди. Ўзбек ҳужумчисини унга “Кальяри”да устозлик қилган “Рома”нинг янги бош мураббийи Клаудио Раньери хурсандчилик билан кутиб олди, - деб ёзмоқда laroma24.it сайти.

“Рома” ва “Аталанта” ўртасидаги учрашув 2 декабрь куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:45 да Римдаги “Олимпико” стадионида бошланади.

Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйнаши кутилмоқда!

“Ланс” мухлислари Ҳусановнинг суперклубга трансферига қандай муносабат билдиряпти?

Файзуллаев трансферида “тўйдан олдин ноғора қоқмайлик”!

Икки суперклуб Ҳусанов учун дуэлга киришди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
01/12/2024 07:06
жуда зур! Ранери хакикатдан хам тажрибали мураббий! Шомуродовни европада танилишида униннг хиссаси куп. жарохатларни тугрилашда хам унинг харакатлари сезилиб турибди.