Шомуродовдан "яхши кўрадиган" дарвозабон жамоадан кетди
Италиянинг “Салернитана” жамоаси якунланган мавсумда А Сериядаги ўрнини сақлаб қола олмади ва қуйи лигага тушиб кетди.
Энди жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлади. “Салернитана” дарвозасини сўнгги икки мавсумда қўриқлаган машҳур дарвозабон Гильермо Очоа эркин агент сифатида салерноликлар сафини тарк этди. Шунингдек, Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жером Боатенг ҳам бошқа жамоа қидирадиган бўлди.
Қизиғи шундаки, А Серияда фаолият кўрсатаётган Элдор Шомуродов Гильермо Очоа учун энг ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади.
Легионеримиз ўтган йили “Специя” таркибидаги ягона голини айнан “Салернитана”га урган эди. Бу мавсум эса, Шомуродов “Кальяри” ҳужумчиси сифатида Очоани ўз дарвозасидан икки марта тўп олиб чиқишга мажбур қилди.
Фикрлар