Шомуродовга ҳеч қачон харидор бўлмаганмиз!
Италия А Серияси вакили “Сассуоло” клуби спорт директори Жованни Росси яна бир бор Элдор Шомуродов масаласига тўхталиб ўтди. Италиялик мутахассис жамоанинг ўзбек ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганини инкор қилди.
- “Сассуоло” ҳеч қачон Шомуродовни олишга қизиқмаган. Ҳозирги пайтда ҳам бу ҳужумчининг трансфери бизни қизиқтирмайди, - деди Жованни Росси.
“Рома” Элдор Шомуродов билан хайрлашишни эълон қилганидан кейин ўзбек ҳужумчисига “Монца”, “Болонья”, “Сассуоло”, “Торино”, “Вулерхэмптон”, “Галатасарой” ва “Бешиктош”дан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Манбаларнинг таъкидлашича, бу жамоалар орасидан фақат “Болонья” пойтахт клуби билан жиддий музокара олиб борди. Лекин томонлар трансфер шакли ва суммаси бўйича бир қарорга кела олмади.
Элдор Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия ва Италия юқори дивизионларида клублар миқёсида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.
Фикрлар