"Шомуродовга Россияга қарши ўйнашни ҳеч ким тақиқламайди"
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳор Муминов рус матбуотига берган интервьюсида форварднинг Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғини учун таркибни эълон қилгани йўқ. Агар Элдорни чақиришса, у албатта Россияга қарши баҳсда иштирок этади.
Италияда Элдор Россияга қарши ўйнамаслиги ҳақида гап борми? Йўқ, Италияда ҳеч ким Шомуродовга Россияга қарши ўйнашни тақиқламайди", - деди агент.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўйин 20 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар