Шомуродовга янгилик!
“Ростов” раҳбарияти Россия премьер-лигаси тарихида энг йирик ҳисоб қайд этилган “Сочи”билан учрашувни қайта ўтказишни талаб қилмоқда.
Хабарингиз бор, ростовлик футболчилардан олти нафарида коронавирус аниқлангани боис асосий таркиб карантинга тушиб қолганди. Ёшлар таркиби эса “Сочи”га бас кела олмади.
Энди ҳудди шундай вазиятга Москванинг “Динамо” жамоаси дуч келди. Улардан уч кишида коронавирус чиқди ва “Краснодар”га қарши ўтказилиши лозим бўлган учрашув қолдирилди. Бу вазиятда краснодарликлар ўйинни бошқа кунга кўчиришга рози бўлган. “Сочи” эса ўйинни кўчиришга рози бўлмагани учун ҳамон мухлису мутахассислар томонидан кескин танқид қилинмоқда.
Шунга қарамай, “Ростов” раҳбарияти ўйинни қайта ўтказишга эришмоқчи. Россия футбол иттифоқига яқин манбалар эса, буни деярли имкони йўқлигини таъкидламоқда.
Энди буёғини вақт кўрсатади.
Фикрлар